Ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилишда танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрьдаги ПҚ-3413-сон “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ

1-ИЛОВА

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ходимлар) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларининг хизмат ўташ тартибини белгилайди.

2. Ички ишлар органларидаги хизмат (кейинги ўринларда — хизмат) давлат хизматининг тури бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини бўйича вазифаларни амалга оширишдан иборат.

3. Хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:

хизматга қабул қилиш;

махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш;

лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация;

ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи;

аттестация ўтказиш;

таътиллар бериш;

ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш;

хизмат ўташ режимини таъминлаш;

хизмат муддатларини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг хизмат ўташи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)

2-боб. Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш

4. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, мудофаа ишлари бўйича бошқарма (бўлим)ларида, аҳоли турар жойларида, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни ўтказилади.

5. Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.

Номзодларга махсус биометрик параметрлар ўрнатиладиган бўлинмалар ва лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

6. Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларидаги кундузги таълимга ўқишга, ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимга ўқишга, ёши қирқ ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан қирқ ёшдаги ҳам, ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига, ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинади.

(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади.

(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — Қарорнинг 5-иловаси билан 6-банднинг тўртинчи хатбошисига киритилаётган ўзгартириш 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)

Зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхати бўйича ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва ташкилотларига хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин.

Эркаклар ички ишлар органларидаги хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун ушбу талаб ўрнатилмайди.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ходимлар, шунингдек, ички ишлар органларининг катта амалий иш тажрибасига эга пенсионерлари, ушбу банднинг биринчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларини инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.

(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

7. Хизматга (кейинги ўринларда — номзод) ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган шахс доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)

хизматга ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза;

Олдинги таҳрирга қаранг.

паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари;

(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)

туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);

ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);

Олдинги таҳрирга қаранг.

қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар маълумотлари;

(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)

3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);

номзоднинг таржимаи ҳоли;

анкета-маълумотнома;

ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда);

ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётганда ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаса, чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади);

Олдинги таҳрирга қаранг.

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)

асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).

Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ички ишлар органи ваколатли бошлиғи номига ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда белгиланган тартибда билдирги билан мурожаат этадилар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

9. Хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органлари томонидан танлов асосида амалга оширилади. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ички ишлар органларида қабул комиссиялари тузилади.

(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига, шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади.

(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

дастлабки ўрганиш (ушбу Низомда белгиланган умумий талабларга мос келишини текшириш);

жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш;

якуний суҳбат.

Якуний суҳбат давомида номзоднинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек, ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланади.

Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Якуний суҳбатда, қоида тариқасида, бир лавозимга камида иккита номзод иштирок этиши лозим.

Якуний суҳбат натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда танловсиз хизматга қабул қилиниши мумкин.

Танлов тадбирлари уларнинг турларидан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар ва ваколатли раҳбарлар томонидан ўтказилади.

Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда танлаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

11. Танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссиясига йўлланма берилади.

(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек, содир этган жинояти учун муқаддам судланган (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар) фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.

Хизмат ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Хизматга кирувчи номзодларга хизмат сири ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган ҳамда ошкор этилиши ман этиладиган махсус талаблар ҳам ўрнатилади.

Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш давомида хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар (хизматга қабул қилиш учун умумий ва махсус талабларга мос келмаслик) аниқланган тақдирда, уни шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш тўхтатилиб, хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ваколатли раҳбар томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда номзодга хабар берилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига номзодлар танлови тартиби ва қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)

Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларига танлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод этилади:

илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;

олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;

профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар.

(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади.

Ушбу банд асосида хизматга қабул қилиш жараёнида якуний суҳбатдаги номзодларнинг сони иккитадан кам бўлмаслиги талаб этилмайди.

(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

16. Хизматга танлаб олиш тадбирлари босқичларининг биридан ўта олмаган номзод уни такроран топширишига, шунингдек, хизматга танлаб олиш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

17. Якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан лавозимга тайинланади.

(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

18. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

19. Ички ишлар органларидаги лавозимлар қуйидагича жамланади:

офицерлар таркиби — олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;

сержантлар таркиби — олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;

сафдорлар таркиби — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.

Сафдорлар таркибининг тор мутахассислик сирасига кирувчи лавозимларни ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан жамлашга йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирасидаги офицерларни ички ишлар органларининг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рағбатлантириш тариқасида, ички ишлар органларида камида икки йил хизмат стажига эга, олий маълумотли ва юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомламаган сафдорлар таркибидаги ходимларни ҳам, истисно тариқасида, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинлашга ва «кичик сержант» махсус унвонини беришга рухсат бериши мумкин.

Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларининг, шунингдек, тиббий муассасаларининг сержантлар таркиби лавозимлари ўрта ва ўрта махсус маълумотли шахслар билан жамланиши мумкин.

(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — Қарорнинг 5-иловаси билан 19-бандга киритилаётган ўзгартириш 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)

20. Ички ишлар органларидаги лавозимларга тайинлаш учун зарур таълим ва мутахассисликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

21. Хизматга биринчи марта қабул қилинган фуқаролар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), ички ишлар органларидаги хизматга кирар эканман, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчимни ва зиммамга юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бераман.

Ватанимга ва Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қиламан».

22. Хизматга қабул қилишда ходимга хизмат гувоҳномаси ва шахсий рақамли жетон берилади.

Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ва жетонининг намуналари, шунингдек уларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.

Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини, шунингдек қонунга мувофиқ унга берилган бошқа ҳуқуқ ва ваколатларини тасдиқлайди.

23. Хизматга қабул қилинган ходимга дастлабки синов муддати тайинланади ва унга мураббий бириктирилади.

Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

24. Қасамёд қабул қилиш, дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббийларни бириктириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

25. Хизматга қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматга мажбур фуқаролари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг хизматга чақирилувчи ҳисобланган курсантлари, ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус ҳисобида туради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг курсантлари биринчи босқич таълим муддати якунланганидан сўнг, муддатли ҳарбий хизматни ўтган ҳисобланадилар ва уларга таълим муассасаси жойлашган ердаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади.

26. Хизматга қабул қилиш ва бўшатиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш, шунингдек махсус унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ваколат берилган бошлиқларнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

3-боб. Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш

Олдинги таҳрирга қаранг.

27. Махсус унвон ходимнинг хизмат мажбуриятларига муносабати, малака ошириш курсларини ўтаганлиги, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда берилади.

(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)

28. Ходимларга қуйидаги махсус унвонлар берилади:

сафдорлар таркиби — сафдор;

сержантлар таркиби — кичик сержант, сержант, катта сержант;

офицерлар таркиби:

кичик офицерлар таркиби — лейтенант, катта лейтенант, капитан;

катта офицерлар таркиби — майор, подполковник, полковник;

генераллар таркиби — генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник.

29. Биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар, махсус унвонлар бериш ваколатига эга бошлиқнинг буйруғи билан берилади.

30. «Сафдор» махсус унвони ички ишлар органлари сафдорлар таркиби лавозимига тайинланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ва чет давлатлар таълим муассасаларининг (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилганлар) курсант (тингловчи)лар сафига қабул қилинган шахсларга уларни тайинлаш (қабул қилиш) билан бир вақтда берилади, сержантлар таркибининг махсус унвонига эга ходимлар бундан мустасно.

«Сафдор» махсус унвони хизматга ёки ўқишга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқлар томонидан берилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

31. «Кичик сержант» махсус унвони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи томонидан касбий тайёргарлик факультетини сержантлар таркибини тайёрлаш дастури бўйича муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга берилади.

(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)

Сержантлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари лавозимга тайинлаш ваколатига эга бошлиқларнинг буйруқлари билан берилади.

32. Ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларга қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «катта сержант» махсус унвони берилади, бу унвонда улар дастлабки синов муддати тугаб, офицерлик унвони берилгунига қадар хизмат олиб борадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар ҳисобланувчи ва ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг даражадаги махсус унвон берилади.

33. Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони «лейтенант» ҳисобланади.

Айрим ҳолларда, илмий даражаси ёхуд фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажи ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларга ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш вақтида биринчи унвон сифатида «майор» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан майор унвони ҳам, махсус унвонларидан бири берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки розилиги билан генераллар таркиби лавозимларига хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда «полковник» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан полковник унвони ҳам, махсус унвон берилиши мумкин.

Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан берилади.

«Лейтенант» махсус унвони қуйидагиларга берилади:

ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилиниб, синов муддатини муваффақиятли ўтаган шахсларга;

Олдинги таҳрирга қаранг.

ички ишлар органларининг сафдор ёки сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинланганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг қайта тайёрлаш махсус курсларини ўтаганларидан сўнг;

(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)

Олдинги таҳрирга қаранг.

(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)

Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларини кундузги таълим, шунингдек хорижий давлатлар таълим муассасаларининг (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилган) битирувчиларига.

34. Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари қуйидагилар томонидан берилади:

«майор» махсус унвонигача — офицерлар таркиби унвонларини бериш ваколатига эга бошлиқлар томонидан, бошлиқлари бундай ваколатга эга бўлмаган таркибий тузилмалар ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;

Олдинги таҳрирга қаранг.

«подполковник» махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;

(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

«полковник» махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан;

(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)

генераллар таркибининг махсус унвонлари — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан.